«Афросиёб» поездининг бир қатор қатновлари вақтинча тўхтатилади

Тошкент—Қарши—Тошкент ва Тошкент—Термиз—Тошкент йўналишларида ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездининг қатнови вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамияти томонидан темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида Алатун — Негуз темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши юзасидан қуйидаги йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади:

2022 йилнинг 21 ва 25 ноябрь кунлари икки рейсга 760-сонли Тошкент — Қарши «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Тошкент бекатидан Самарқанд бекатигача амалдаги жадвал асосида ва 2022 йилнинг 21 ва 25 ноябрь кунлари икки рейсга 759-сонли Қарши — Тошкент «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади. (Қарши вокзалигача ҳаракатланмайди)

2022 йилнинг 25 ноябрь куни 780/779-сонли Тошкент — Қарши — Тошкент «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди бир рейсга қатнови тўхтатилади.

2022 йилнинг 25 ноябрь куни 4-сонли Тошкент — Қарши поезди Тошкент бекатидан бир рейсга, 2022 йилнинг 26 ноябрь куни 3-сонли Қарши — Тошкент поезди Қарши бекатидан бир рейсга қатнови тўхтатилади.

2022 йилнинг 24-25 ноябрь куни 80-сонли Тошкент — Термиз поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 2022 йилнинг 25-26 ноябрь куни 79-сонли Термиз — Тошкент поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови тўхтатилади.

«Ҳурматли йўловчилар, ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар тўлиқ қийматда қайтарилади. Келтирилган ноқулайликлар учун Ўзтемирйўлйўловчи АЖ узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг май ойида Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» қатнови тўхтатилганди. Шунингдек, 2021 йилнинг июль ойида Тошкентдан Бухорога қатнайдиган «Афросиёб» поездининг ҳаракати 1 кунга ўзгариб, йўловчилар Навоийдан Бухорогача махсус автобусларда олиб борилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди