АҚШга борувчи сайёҳларга мамлакатга киришда янги тартиб жорий қилинди

Америка Қўшма Штатлари саёҳатчиларнинг мамлакатга киришлари учун қоидаларни ўзгартирди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 8 ноябридан бошлаб АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ва Транспорт хавфсизлиги бошқармаси буйруғига биноан АҚШга келаётган 2 ёшдан юқори бўлган барча йўловчилар Covid-19’га қарши эмланганлиги тўғрисидаги ёки эмланишдан озод қилинганлиги ҳақидаги анкетани тўлдиришлари шарт. Ииммигрантлар ва АҚШ фуқаролигига эга йўловчилар бундан мустасно.

Қайд этилишича, мазкур анкета ҳаво кемасига чиқишдан олдин авиакомпания вакилларига тақдим этилиши лозим. Анкетани тўлдирмаслик, нотўғри ва ёлғон маълумотларни келтириш рейснинг кечикишига, йўловчининг парвоздан четлаштирилишига ва келажакда АҚШга киришга рухсат берилмаслигига олиб келиши мумкин. Шунингдек, бундай йўл тутган ҳамда анкета талабларини бажармаган ҳар бир йўловчи АҚШнинг федерал қоидаларига кўра жиноий ва қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди