Байден Польшага келиб тушган ракеталар Россияга тегишли эканини рад этди

АҚШ президенти Жо Байден Балидаги G20 давлатларини етакчиларининг учрашуви якунида Польшага келиб тушган ракеталар Россиядан учирилганини рад этди.

Фото: EPA

«Дастлабки маълумотларга кўра, бу рад этилмоқда. Тергов тўлиқ якунланмагунча бу ҳақда гапиришни истамайман, аммо траектория жиҳатидан улар Россиядан учирилгани эҳтимоллиги кам», — дейди Байден.

АҚШ етакчиси, шунингдек, Балида G7 ва НАТО етакчилари билан учрашганини ҳамда портлашни тергов қилиш бўйича Польшага кўмаклашишга келишиб олинганини маълум қилган.

«Кейин бир тергов ва кейинг ҳаракатларимизни аниқлаб олиш учун тўпланамиз. Стол атрофида йиғилганлар тўлиқ якдил фикрга эди», — дея қўшимча қилади Байден.

Аввалроқ Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Польшанинг Пржеводув қишлоғидаги дон қуритгичларга иккита ракета келиб тушганди. Натижада икки киши ҳалок бўлган. Польша президенти Анжей Дуда Варшава ракеталар айнан ким томонидан учирилгани бўйича аниқ маълумот йўқлигини, бироқ «катта эҳтимол билан Россияда ишлаб чиқарилган ракеталар» эканини айтганди. Россия Мудофаа вазирлиги тарқалаётган хабарларга муносабат билдириб, Польша ҳудудига келиб тушган ракеталарни Россияга алоқадорлигини рад этди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди