«Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз»— Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева Парижда ўтказиладиган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси Европа жамоатчилигининг қизғин эътиборини қозонишига ишонишини айтди.

Маълумот учун, 2022 йилнинг 23 ноябридан 2023 йилнинг 4 июнига қадар Франциянинг Париж шаҳрида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда ўзбек ҳунармандларининг ноёб ишлари намойиш этилиб, Ўзбекистоннинг миллий анъаналари ва қадимий санъат мактаблари ҳақида тасаввур уйғотиш мақсад қилинган.

Кўргазмада ХIХ – ХХ аср ўрталарига оид миллий тўқимачилик маҳсулотлари, либослар, безаклар, Бухоро амирлиги даврининг зардўзи чопонлари, шунингдек, Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясидан тўпланган Туркистон авангардига оид рангтасвир асарлар ўрин олади.

«Биз халқаро аудиторияга юртимизнинг бой меросини тақдим этишдан бениҳоя хурсандмиз. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа халқларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ва шу орқали ўзбек миллатини бутун дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшади»,— дейди Саида Мирзиёева

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда Ўзбекистон маданиятига оид кўргазма очилгани ҳақида хабар берилганди. Кўргазмада 169 та экспонат билан биргаликда дунёдаги энг қадимийларидан бири ҳисобланган «Катта Лангар Қуърони» намойиш этилганди.

«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео