«Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб ток ўчиришга сабаб бўлолмайди» — энергетика вазири ўринбосари

Ўзбекистонда газ етишмовчилиги — «Лукойл» ёки «Саноат энергетика гуруҳи»га боғлиқ эмас. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди.

Фото: АОКА

Шерзод Хўжаевнинг таъкидлашича, «Саноат энергетика гуруҳи» компанияси ҳамда Россиянинг «Лукойл» компанияси газ қазиб чиқариш ва уни ички бозорга йўналтириш бўйича шартномаларда кўрсатилган мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. «Шу боис уларни газ етишмовчилигига айбдор сифатида кўрсата олмаймиз», — дейди вазир ўринбосари.

Хўжаевнинг қўшимча қилишича, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади.

«Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди. Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Агар бунда инсон омили мавжуд бўлса, масъулларга чора кўрилади», — дея қайд этган вазир ўринбосари.

«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, GTL компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилган.

Аввалроқ Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас, балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида эканини айтганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди