Истанбул марказида яна кучли портлаш содир бўлди — видео

Истанбулнинг Фатиҳ туманида содир бўлган портлаш оқибатида учта машинада ёнғин чиқди, деб хабар беради Mynet.

Фото: Mynet

Маълумотларга кўра, миналаштирилган автомобиль Хўжамустафо пошшо кўчасида портлаган бўлиб, ундаги ёнғин қўшни машиналарга ўтган.

Қайд этилишича, ўт ўчириш хизматлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оловни ўчирган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида — шаҳарнинг асосий пиёдалар кўчасида портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида яраланган 81 нафар шахснинг 8 нафари хорижий давлат фуқароларидир, 6 киши вафот этган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилганди. Кейинроқ портлашда Ўзбекистон фуқароси Ислам Капарзо ҳам жабрлангани тўғрисида хабар берилди. У ўзининг Telegram’даги канали орқали воқеа қандай содир бўлганини сўзлаб берган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди