Киберспорт Ўзбекистонда расман алоҳида спорт тури сифатида қайд этилди

«Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилганлиги маълумот учун қабул қилинади.

Шунингдек, қуйидагилар киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • киберспорт турлари бўйича профессионал спортчилар (киберспортчилар) ва тренерлар, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;
  • киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш;
  • киберспорт турлари бўйича илмий ва ўқув-услубий қўлланмалар ва адабиётлар ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
  • киберспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва кенгайтириш, соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш;
  • киберспорт турларига нисбатан ижобий жамоатчилик фикрини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

Шу билан бирга, 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича ҳар йили апрель ойида «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, ҳар йили декабрь ойида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва ҳар йили июнь ойида «Ёшлар кубоги» турнирлари ўтказилади.

«Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионати, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» ва «Ёшлар кубоги» турнирлари уч босқичда ташкил этилади. Бунда, туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари онлайн тарзда ўтказилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналишини очилади ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддатини 3 йил этиб белгиланади.

Хабарда айтилишича, «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчиларни 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.

Шунингдек, киберспорт фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

Киберспорт клубларига уларнинг бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини қоплаш учун 2023 йил 1 январдан бошлаб  ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 3 ой давомида 15 миллион сўмгача пул маблағларини ажратилади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасида киберспорт турлари бўйича чемпионатлар, турнирлар ва мусобақаларни ўтказиш учун замонавий киберзона ташкил қилинади.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди