Москва аэропортларида энг юқори теракт хавфи эълон қилинди

Москва аэропортлари ва авиакомпанияларида биринчи марта максимал — теракт хавфининг учинчи дажараси эълон қилинди. Бу ҳақда «Ространснадзор»га таяниб «Известия» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, Москвадаги «Шереметьево», «Домодедово» ҳамда «Внуково» аэропортларида биринчи марта террорчилик ҳужумлари хавфининг максимал даражаси жорий этилган.

«2022 йил 10 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб транспорт комплекси фаолиятига террористик хусусиятга эга бўлган ноқонуний аралашиш ҳаракатини содир этиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри таҳдиднинг №3 хавфсизлигига мос даража ўрнатилсин», дейилади хатда.

«Ространснадзор» авиакорхоналарни янги хавф даражасига мувофиқ қўшимча хавфсизлик чораларини қабул қилиш кераклиги ҳақида хабардор қилган.

Россияда транспорт воситалари учун хавфсизликнинг уч даражаси мавжуд. Улар ҳукуматнинг 2344-сон қарори билан белгиланган. Ҳужжатга кўра, биринчи даража транспортга ноқонуний аралашув акти (НАА) потенциал таҳдиди билан жорий этилади. Иккинчи даража бевосита хавф мавжудлигини, яъни аллақачон аниқ шартлар ва омилларни назарда тутади. Учинчиси, энг юқориси, НААни содир этиш хавфини туғдирган тўғридан-тўғри таҳдидлар учун жорий этилади.

Россия Фуқаролик палатаси аъзоси Илья Зотов йўловчиларга Москва аэропортлари ва «Пулково»га олдиндан етиб келишни маслаҳат берган — бу уларга парвозни ўтказиб юбормаслик имконини беради. Қўшимча хавфсизлик чоралари саёҳатчилар учун бошқа қийинчиликларга олиб келмаслиги кераклиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ўрталарида Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда юқори теракт хавфини эълон қилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди