Польша ҳудудига Россиянинг иккита ракетаси келиб тушгани айтилди — видео

Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Полшанинг қишлоғига ракета келиб тушди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Украина билан чегарадан беш километр узоқликда жойлашган Польшанинг Пржеводув қишлоғидаги дон қуритгичларга иккита ракета келиб тушди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Воқеа жойида полиция, прокуратура ходимлари ва ҳарбийлар ишламоқда.

Польша расмийлари ракета ҳужуми ҳақидаги маълумотга расман изоҳ бермади. Қутқарувчилар Пржеводовда портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, АҚШ разведка хизматининг юқори мартабали ходими Associated Press агентлигига Россия ракеталари НАТО аъзоси Польша ҳудудига ўтиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Польша ҳукумати матбуот котиби Пиотр Мюллернинг маълум қилишича, мамлакат бош вазири Матеуш Моравецки ҳукуматнинг хавфсизлик ва мудофаа қўмитасининг фавқулодда йиғилишини «инқирозли вазият туфайли» чақирди.

«Тасдиқланмаган маълумотни ҳозирча эълон қилмасликка чақираман, биз ҳозир бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг бунга изоҳ берамиз», — дейди Польша ҳукумати матбуот котиби Пиотр Мюллер.

Польша оммавий ахборот воситаларининг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, Польша ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётларни ҳавога кўтарган.

Россия Мудофаа вазирлиги тарқалаётган хабарларга муносабат билдириб, Польша ҳудудига келиб тушган ракеталарни Россияга алоқадорлигини рад этди.

«Украина-Польша чегарасидаги ҳеч бир нишонларга Россиянинг нишонга олиш воситалари томонидан зарба берилмади. Польша ОАВлари томонидан Пржеводув аҳоли пунктидаги воқеа жойидан эълон қилинган парчалар Россиянинг нишонга олиш воситаларига тааллуқли эмас», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлади
Янгиликлар13:31 | 6.12.22
Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлади
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади