Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни «Кўксарой» қароргоҳида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Делегация таркибида учрашувда АҚШнинг «General Electric», «Procter and Gamble», «Coca-Cola» «CNH Industrial», «John Deere», «Zeppelin» ва «Silverleafe» компаниялари раҳбарлари иштирок этди. Шавкат Мирзиёев учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, АҚШ-Ўзбекистон корхоналари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва  қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш юзасидан фикр алмашилди. Кэролин Лэмм палата аъзоларининг Ўзбекистондаги фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун АҚШ ишбилармонлар ҳамжамияти номидан давлат раҳбарига ташаккур билдирди.

Шу билан бирга, Америка ишбилармон доиралари вакиллари АҚШ бизнесининг ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қизиқиши ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан инвестициявий шерикликни кенгайтириш учун очилаётган имкониятлардан фаол фойдаланишга интилишини тасдиқлади.

Учрашув сўнггида янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун 2023 йилнинг биринчи чорагида қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Кўксарой»да ЕТТБ президентини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди