Шавкат Мирзиёев «Кўксарой»да ЕТТБ президентини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Одиль Рено-Бассо хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарканда конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва самарали шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.
«ЕТТБнинг давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш борасидаги тажриба ва билимларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой коммунал хўжалик соҳаларида янги ДХШ лойиҳаларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти бош котибини қабул қилгани, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.