Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь, чоршанба куни Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, унда жорий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.

Давлат раҳбари компания мамлакатнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга ҳисса қўшаётганини юқори баҳолади.

Компания инвестицияларини водород энергетикасини ривожлантириш, шамол электр станцияларини қуриш, хорижий экспертлар иштирокида юқори малакали миллий кадрларни тайёрлашга жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Муҳаммад Абдулла Абунайян компания Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, келгуси йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Саудия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди