Телефон қутиси ичидаги Тутанхамон, Рим папасининг галограммаси, дунёдаги саккиз миллиардинчи чақалоқ — 15 ноябрь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Президент Владимир Зеленскийнинг қайтариб олинган Херсонга ташрифи ортидан ватанпарварлик митинги чоғида одамлар Украина байроқларини ҳилпиратмоқда.

Фото: EPA

«Сўнгги авлод» иқлим фаоллари Австриянинг Вена шаҳридаги Леаполд музейида Густав Климтнинг «Ҳаёт ва ўлим» картинасига қора бўёқ сепишди.

Фото: Reuters

Иқлим ўзгаришига қарши намойишга чиққан жанубий африкаликлар. Уларнинг шиори туширилган чойшабда «Бизнес доимгидек ўлимга тенг», деб ёзилган. Яъни улар қазиб олинадиган ёнилғилар бизнеси экологик ҳалокатларга олиб келишини таъкидлашмоқда.

Фото: Reuters

БМТ иқлим бўйича Cop27 саммитида «Don’t Gas Africa» ташкилотининг норозилик акцияси доирасида газ ниқобини кийиб юрган киши.

Фото: AP Photo

Конго Демократик Республикасидаги М23 қуролли қўзғолонига қарши курашиш учун кўнгилли сифатида ёзилган одамлар самолётда ҳарбий машғулот нуқтасига олиб кетилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Эронлик кинорежиссёр Митра Фараҳоний Испаниядаги Гихон халқаро кинофестивалида Эронда аёлларнинг қатағон қилинишига қарши норозилик билдирмоқда.

Фото: Pacific Press/Rex/Shutterstock

Буюк Британиядаги Барнсли музейида Миср фиръавни Тутанхамон тобутининг ҳақиқий ўлчамдаги нусхаси кутилмаган жойларда маданиятни намойиш қилиш режасининг бир қисми сифатида анъанавий Англия телефон буткаси ичида намойиш қилинди.

Фото: PA

Бангладешнинг Муншиганж ҳудудида болаларнинг китоб ўқишларини таъминлаш учун чекка қишлоқларга етказилган кўчма кутубхона.

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Украининг Киев шаҳрида Рождество чироқларини ўрнатаётган киши.

Фото: Reuters

Ғарбий Германиядаги пўлат заводида ишлаётган киши.

Фото: Reuters

Италиянинг Рим шаҳрида аргентиналик марҳум футболчи Диего Марадона хотирасига бағишланган ўртоқлик ўйини чоғида Рим папаси Франсискнинг тинчлик хабари юбораётган голограммаси намойиш этилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Балидаги G20 саммитида Глобал инфратузилма ва инвестициялар бўйича ҳамкорлик учрашуви олдидан суратга тушмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Швейцариянинг Леук ҳудудидаги энергия олиш мақсадида қуёш панеллари билан қопланган эски сунъий йўлдош антеннаси.

Фото: EPA

Буюк Британия Қироли Чарльз III нинг 74 йиллик таваллуди муносабати билан қироллик кавалерияси иштирокида ўтказилган тадбир.

Фото: AP Photo

Қизил қисқичбақалар Австралиянинг Рождество оролида йиллик миграциясининг бир қисми сифатида кўчани кесиб ўтаётганда йўл устидаги кўприкка чиқмоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Шимолий Ёркшир ҳудудида ёруғлик инсталляциясини томоша қилаётган одамлар.

Фото: PA

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Доҳа осмонида табрик сўзлари ёзилган дрон-шоу ўтказилмоқда.

Фото: Reuters

Туман билан қопланган Сараевода қуёш ботмоқда.

Фото: AP Photo

Филиппинда туғилган дунёдаги саккиз миллиардинчи чақалоқ ва унинг онаси. Қиз жинсига мансуб чақалоқ 15 ноябрь куни соат 01:29 да дунёга келган.

8 milliardinchi odam
Фото: «Shethepeople.tv»

Россиялик теннисчи Андрей Рублев ҳамюрти Даниил Медведовга қарши Италиянинг Турин шаҳридаги мусобақанинг яккалик баҳсларидаги ўйинда.

Фото:Reuters
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди