Тошкент кўчаларидаги ёритиш чироқларини ўчириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон шаҳарларидаги ёритиш чироқлари ва электрон реклама эълонларини ўчириб қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, пойтахт ва вилоят марказларида электр энергияси кўп исроф қилинмоқда.

«Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида электр энергияси кўп исроф қилинмоқда. Шу боис шаҳардаги ёритиш чироқлари ва электрон реклама эълонларини вақти-вақти билан ўчириш режалаштирилмоқда», — дейди Хўжаев.

Ходжаевнинг қайд этишича, Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас, балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида эканини айтганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди