Тошкент вилоятида сохта тадбиркор ўзганинг 20 минг доллари ва 50 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тадбиркорнинг катта миқдордаги маблағларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текшиувда З.А. исмли шахс «Н.Ф.» МЧЖ раҳбари Ж.М.нинг ишончига кириб, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзини МЧЖ раҳбари этиб тайинлагани аниқланган. У ушбу корхонага қарашли бинони гаровга қўйиш орқали «С.С.» МЧЖга тижорат банки филиалидан 180 минг доллар кредит ажратилишига эришиб, бунинг эвазига «С.С.» МЧЖ раҳбари А.К.нинг 20 минг доллар ва 50 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижонда сохта ҳужжат билан 10 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ аниқлангани, Волейбол федерацияси мансабдорлари 231 млн сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани, Тошкент вилоятида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағлар талон-торож қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди