Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia ёниб кетди — видео
Ҳодиса жойига иккита ўт ўчириш экипажи етиб борган
Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia автомобилида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 16 ноябрь куни соат 09:18 да туманнинг «Эркин» МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 йўлида «Камаз» ва Nexia-2 автомобиллари иштирокида ЙТҳ содир бўлган. Оқибатда Nexia-2 автомобилида ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига туман фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:23 да етиб бориб, ёнғин соат 09:25да қуршаб олинган ва соат 09:32 да ўчирилган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетгани, Самарқандда Lada билан тўқнашган юк машинасида ёнғин чиққани, Қашқадарёда юк машинаси ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.