Тошкентда 10 ойда қанча чақалоқ вафот этгани маълум қилинди

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов 2022 йилнинг 10 ойида пойтахт ҳудудида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи ҳамда қийноқ масалалари юзасидан ҳисобот берди.

Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд салбий ҳолатни бартараф этиш мақсадида 27 та текшириш ва ўрганишлар ўтказилиб, натижасида пойтахтдаги 40-50 йил аввал қурилган 19 та тиббиёт муассасаси ва 8 та санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматига зарур бўлган тиббий ва бошқа жиҳозларни сотиб олиниши учун эҳтиёж мавжудлиги аниқланган.

Шаҳар прокуратурасининг мурожаатига асосан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан биноларни таъмирлаш ва зарур тиббий жиҳозларни сотиб олиниши учун 97 миллиард 656 миллион сўм маблағлар ажратилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида шаҳар бўйича 220 нафар гўдак ўлими қайд этилиб, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 57 тага камайган.

Ҳар бир ўлим ҳолати тиббий кенгашда муҳокама қилиниб, натижаси бўйича 65 нафар тиббиёт ходими интизомий жавобгарликка тортилган.

«Барча гўдаклар ўлими бўйича туман прокуратуралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланмоқда.

Шаҳар прокуратура органлари томонидан ушбу йўналишда ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижаси бўйича жами 53 та тақдимномалар киритилган ҳамда натижаси бўйича 176 нафар тиббиёт ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган», дейилади ҳисоботда.

Аввалроқ Қашқадарёдаги туғуруқхонада чақалоқ, Самарқандда туғуруқхонада эса аёл вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди