Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатгани учун қамалган блогер қиз озод этилди

Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, мазкур иш апелляция инстанциясида кўриб чиқиб, блогерга белгиланган жазо енгиллаштирилган.

Фото: Telegram

11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида С.С. (2001 йилда туғилган)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 5 суткага қамалганди.

15 ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида С.С.га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган. Айбланувчи апелляция шикоятида, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлиги билдириб, суд қарори билан тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган.

Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган С.С.га нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини кам муддатдаги маъмурий қамоқ жазосига келтиришни лозим деб топган.

«Тошкент шаҳар судининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг С.С.га оид қарори ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилган ҳолда тайинланган 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди. Натижада маъмурий жавобгарликка тортилган С.С. жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ИИВ блогер Муфасанинг совчисини рад этган қизга таҳдид қилгани бўйича муносабат билдиргани тўғрисида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди