Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш учун ариза берди

АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп 2024 йили ўтказиладиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун Федерал сайлов комиссиясига ўз номзоди илгари сурилган аризани берди. Бу ҳақда Fox News телеканали маълум қилди.

Foto: Reuters

«Американи яна буюк давлатга айлантириш учун бугун АҚШ президентлиги лавозимига ўз номзодимни илгари суришимни эълон қиламан», — дейди Трамп. Шунингдек, у «радикал демократлар», жумладан, АҚШ президенти Жо Байден томонидан амалга оширилаётган сиёсатни танқид қилган.

«Мен ўзимгача ҳеч ким ва ҳеч қачон курашмагани каби беллашаман — биз радикал демократлар устидан ғалаба қозонамиз ва давлатимиз парчаланишини тўхтатамиз… Жо Байден — коррупция ва сўл радикаллар юзи», — дея қўшимча қилади АҚШнинг 45-президенти.

Эслатиб ўтамиз, октяюрь бошларида Оқ уй Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмоқчилигини тасдиқлаганди. АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилга режалаштирилган. Сайлов қўмитаси порталида 26 август куни сўнгги президентлик сайловида Жо Байден номзодини расман қўллаб-қувватлаган Biden for President ҳаракатини рўйхатдан ўтказишга ариза топширилганди.

Маълумот учун, Жо Байден 1942 йилнинг 20 ноябрь куни туғилган, ҳозирда 79 ёшда. У президент этиб сайланганида 78 ёшда эди — Байден АҚШ тарихида сайланган энг кекса президент ҳисобланади.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди