Туркманистонда ўзбекистонлик юк ташувчилари учун қўшимча назорат пунктлари очилди

Халқаро автомобиль юк ташувларини амалга оширувчи ўзбекистонлик автотранспорт ҳайдовчиларига бир қатор назорат ўтказиш пунктлари орқали Туркманистонга кириш, чиқиш ва транзит қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Қайд этилишича, халқаро автомобиль юк ташувларини амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига «Туркманбоши халқаро денгиз порти», «Ортиқ», «Сарахас», «Гарабогаз», «Олтин асир», «Дашогуз», «Куняургенч», «Фарап», «Имомназар», «Серхетабат» назорат ўтказиш пунктлари орқали Туркманистонга кириш, чиқиш ва транзит ўтишга рухсат берилган.

Хорижий ҳайдовчилар мамлакат ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит ўтиш учун Covid-19 касаллигига чалинмаганлиги ва Covid-19 га қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

Назорат ўтказиш пунктларига етиб келган ҳайдовчилар Covid-19 касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун экспресс-тестдан ўтказилади.

Текширув натижаларига кўра касаллик аниқланмаган хорижлик ҳайдовчиларга ташувларни амалга ошириш учун Туркманистон ҳудудига киришга рухсат этилади.

Шу билан бирга хорижий автотранспорт воситалари санитар тозалашдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Ўзбекистондан транзит юкларини ташишга рухсат бергани, Ўзбекистон илк бор Покистон орқали транзит юк жўнатгани ва ўзбекистонлик ҳайдовчилар Афғонистон орқали транзит юк ташишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон юк транзити учун Болтиқ денгизидаги портдан терминал ижарага олмоқчи эканлиги айтилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото