Хоразмда ҳам икки фуқаро ижарадаги уйида ис газидан захарланиб вафот этди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида икки нафар фуқаро қўлбола усулда тайёрланган иситиш қозонидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 13 ноябрь куни соат 19:30 ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги хонадонлардан бирида ижара асосида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро Д.С. ва 2007 йилда туғилган Р.Б. хонадонида ўрнатилган қўлбола усулда тайёрланган иситиш қозонидан ажралиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада имом-хатиб ва оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳамда Андижонда уч нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди. Шунингдек, Бухорода бир нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди