«Чорсу» ва «Қўйлиқ» бозорларидаги айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи эълон қилинди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Чорсу» деҳқон бозоридаги гўшт ва «Қўйлиқ» улгуржи деҳқон бозоридаги айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кунлик улгуржи нархлари эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Кузатувлар натижасида республика бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари юзасидан «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ («Қўйлиқ» улгуржи бозори), гўшт маҳсулотлари бўйича эса «Эски жува деҳқон бозори» АЖда («Чорсу») шаклланган нархлар мўлжал бўлиб хизмат қилиши аниқланган.

Тадбиркорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда:

  • Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини кузатиб бориш методологияси ишлаб чиқилиб, бозорларга келтирилаётган маҳсулотлар нархларини онлайн режимда кунлик мониторинг ва эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Қўйлиқ улгуржи бозорида – 25 турдаги мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 05:00 дан 07:00 га қадар; Чорсу бозорида – мол ва қўй гўшти нархлари бўйича маълумотлар эрталаб соат 05:00 ва 08:00 оралиғида йиғилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ушбу тизимнинг амалиётга жорий қилиниши дастлабки босқичда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқонлар ҳамда улгуржи ва чакана савдодаги тадбиркорлар учун зарурий маълумотлар базаси вазифасини бажаради ҳамда:

  • деҳқон ва фермерлар учун маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар тузишда даланинг ўзида жорий нархлар тўғрисида маълумотларга эга бўлиш имконини беради;
  • ушбу тизимдаги нархлар республиканинг бошқа ҳудудларидаги улгуржи ва чакана нархларнинг шаклланишига мўлжал бўлиб хизмат қилади ҳамда келгусида таҳлил ва қарор қабул қилишда маълумотлар базасини шакллантиради.

«Нархлар кузатуви амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақт санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 9 ойда қанчага ошгани, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари қишда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаши тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди