ЕИ Россияга қарши қўлланган санкциялар оқибатида давлатлар иқтисодига етказилган зарарни қоплашга ваъда берди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррел Россияга киритилган санкциялар оқибатида учинчи мамлакатлар иқтисодига етказилган зарар қопланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Interpressnews.ge»

Маълум қилинишича, Жозеф Боррел Россияга қарши қўлланган санкциялар Қозоғистонга таъсир қилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга «Санкциялар учинчи мамлакатлар иқтисодиётига йўналтирилмаган. Агар бунинг оқибатида етказилган зарар мавжуд бўлса, биз уни қайтариб берамиз», дея жавоб берган.

Унинг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар қишлоқ хўжалиги ёки ўғитларга қаратилган эмас, улар санкцияларга тушмайди. «Шундай қилиб, бизнинг санкцияларимиз бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат етишмовчилигига олиб келади деган ҳар қандай даъво ҳақиқатга тўғри келмайди», деди Боррел пайшанба кунги матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Жозеф Боррел ҳозирда расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан баъзи санкцияларни юмшатганига нисбатан Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк эътироз билдриганди. Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкцияларни олиб ташлаш шартини маълум қилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши янги санкцияларни келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади