Фарғонада истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг сотувга қўйилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ДХХ, ДСИ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Х.Х. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, «Т.э.» МЧЖнинг маҳсулот ёрлиғидан фойдаланган ҳолда қалбаки ёғ маҳсулотларини қадоқлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланган. Унинг уйидан жами 2 минг дона елим идишлардаги 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада салкам 47 миллион сўмлик қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқарган цех аниқланганди. Шунингдек, Жиззахда газга ноқонуний уланган оҳак цехи топилгани ва Самарқандда ноқонуний равишда ароқ ишлаб чиқарган цех аниқлангани хабар қилинган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди