Фарғонада калтакланган шифокорнинг аҳволи маълум қилинди

Риштонда калтакланган шифокор ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Риштонда тез ёрдам ходими калтаклангани ҳақида маълум қилинганди.

Унда 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда Фарғона вилояти, Риштон тумани, «Оқтомир» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, отаси — 1942 йилда туғилган Т.Ғ.нинг соғлиғи ёмонлашганини айтган.

Тез ёрдам ходимлари хонадонга етиб бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Унинг қон босими кўтарилгани сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетилаётганида бемор Т.Ғ. вафот этган.

Отаси ҳаётдан кўз юмганидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х.лар тез тиббий ёрдам ходими Б.З.ни сабабсиз уриб, унга тан жароҳати етказган. Тез ёрдам шифокори олган жароҳати сабабли шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, тегишли тиббий текширувлардан сўнг унга ўнг кўз орбитаси медиал девори ўрта ва орқа юзаси синиб силжиши, гемосинус, чап орбита медиал девори деформацияси, бурун тўсиғи қийшайиши, ўнг кўз олмаси контузияси, тўрпарда ангиопатияси, ўнг қош соҳаси йиртилган, ўнг кўз қовоқлари лат ейиши дастлабки ташхиси қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни ўз назоратига олганини ва ҳозир бемор-шифокорнинг аҳволи қониқарли, тегишли даво муолажалари давом эттирилаётганини қўшимча қилинди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Риштон туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди