Фарғонада ота-бола тез ёрдам ходимини калтаклади

Фарғона вилоятининг Риштон туманида тез ёрдам ходимини калтаклаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 12 ноябрь куни соат 04:00 ларда Риштон тумани «Оқтомир» МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. туман тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб, 80 ёшли отаси Т.Ғ.нинг соғлиғи ёмонлашганини маълум қилган.

Тез ёрдам ходимлари Т.Т.нинг яшаш хонадонига бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, унинг қон босими кўтарилгани сабабли туман марказий шифохонасига олиб кетаётган вақтларида бемор вафот этган.

Отасининг вафот этганидан ғазабланган Т.Т. ва унинг ўғли Ғ.Х. тез ёрдам ходими Б.З.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди