Навоийда Lacetti икки пиёдани уриб юборди — видео
ИИВ ЙҲХХ Навоий вилоятида икки нафар пиёдани уриб юборган Lacetti тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий шаҳри Имом ал-Бухорий кўчасида 35 ёшли ҳайдовчи Х.А. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида 17 ёшли йигит ўзганинг машинасида пиёдани уриб юборгани, Тошкентда маст ҳолатда машина бошқариб, пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган эркак қамалгани, Самарқандда Lacetti тўрт нафар пиёдани уриб кетгани тўғрисида хабар берилганди.