Ўзбекистонда қудуқ қазиш хизматлари учун субсидиялар ажратилади

Ўзбекистонда сув таъминотини яхшилаш мақсадида қудуқ қазиганларга давлат томонидан субсидия ажратилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Uzreport.news»

Қайд этилишича, Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги «Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги «Томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Агросубсидия» ахборот тизимидаги кичик ва катта ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун субсидияга ариза юбориш хизматларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, «Дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш» учун субсидияга ариза юбориш имконияти яратилди.

Субсидия маблағи қуйидаги тартибда шаклланади:

  • Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан, Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 метрдан ортиқ бўлган кичик ҳажмдаги ҳар бир вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг биринчи метридан бошлаб 100 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (15 миллион сўмдан) ошмаган миқдорда;
  • сув таъминоти оғир ҳудудлардаги камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;
  • фуқароларга очиқ электрон танлов орқали деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда 30 йилга ижарага берилган ва битта контурда ёки ёнма-ён иккита контурда жойлашган камида 30 та деҳқон хўжаликлари ерларини суғориш учун катта ҳажмли вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;
  • дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда шаклланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тупроқсиз муҳитда озиқа етиштириш ускуналари хариди учун субсидия ажратилши, Ўзбекистонда пахта майдони учун субсидия ажратишнинг вақтинчалик тартиби белгилангани, томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда субсидия ажратилишини қатор ташкилотлар кўриб чиқиши тартиби бекор қилинганди.

Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео