Ўзбекистонда «Саёҳат одоби» тавсиявий қўлланмаси ишлаб чиқилди

Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан «Саёҳат одоби» тавсиявий қўлланмаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва маданий меърос вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур тавсиявий қўлланма саёҳат одобининг мазмун-моҳияти, маданий-марифий объектларга ташриф буюрувчилар учун одоб-ахлоқ қоидалари, экскурция мобайнида сайёҳлар учун одоб-ахлоқ бўйича йўриқнома, табиий ҳудудларга ташриф буюрувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, меҳмонхона ва музейда этикет қоидалари, саёҳатчилар учун тавсиялар ва маслаҳатлар кабиларни ўз ичига олади.

Шунингдек, ушбу қўлланма барча олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда техникумларда таълим олаётган талабалар ва соҳа мутахассислари, сайёҳлар, зиёратчилар учун қўшимча зарурий ва фойдали ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.

Умуман олганда, ушбу нашр туризм соҳасида бўлажак кадрларни тайёрлаш сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди