Ўзбекистондаги банклар 9 ой давомида фуқаролардан қарийб 9 млрд долларлик хорижий валюта сотиб олди

Ўзбекистондаги банклар 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида фуқаролардан қарийб 9 миллиард долларлик хорижий валюта сотиб олди. Бу ҳақда Марказий Банкнинг статистик бюллетенида хабар берилган. 

Ўзбекистондаги банклар 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жисмоний шахслардан 8,96 миллиард долларлик чет эл валютаси сотиб олди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 57 фоизга (5,1 миллиард доллар) кўпдир.

Қайд этилишича, тўққиз ой давомида сотиб олинган чет эл валютасининг энг катта миқдори жисмоний шахслардан июнь ойида – 1,3 миллиард доллар, энг кам миқдор эса январда (464,2 миллион доллар) харид қилинган.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга сотилган чет эл валютасининг миқдори 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 6,4 миллиард долларни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистон олтин захираларини оширгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times