Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт дисмларининг белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.

Шу билан бирга, қуйидаги субъектлар томонидан уларни (ва бутловчи қисмларини) олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки фойдаланиш бундан мустасно:

  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги; 
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» ДУК; 
  • «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси; 
  • UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

  • вазирлик, идоралар ва хўжалик субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ва уларнинг бутловчи қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин;
  • республиканинг туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни республика ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Туризм ва маданий мерос вазирлигининг илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.

Ҳужжат билан қуйидаги низомлар тасдиқланмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги;
  • Учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисидаги;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2022 йил 16 ноябрдан кучга кирди.

Аввалроқ Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятларда дронлардан фойдаланиши ҳақида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди