Қирғиз мухолифати Ўзбекистон билан чегара битими ноқонуний равишда кўриб чиқилаётганини айтди

«Бутун Қирғизистон» мухолифат францияси етакчиси Адахон Мадумаров ўзбек—қирғиз чегараси бўйича битим ноқонуний равишда кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Фото: Kloop

Унинг сўзларига кўра, битимнинг ратификацияси учун Қирғизистон Конституциявий суди хулосаси керак. Мадумаровнинг айтишича, ҳозирги ҳукумат кетса, кейингиси ушбу қарор «мажбурликдан» қабул қилинган деб тан олади.

Қирғизистон адлия вазири Аёз Баетовнинг таъкидлашича, ҳеч қанақа хулоса керак эмас. У бундай хулоса фақат «ноаниқлик бўлганида ва мурожаат қилинганида» лозимлигини айтган.

«Конституциявий суд ҳурмат қилинганида, ҳукумат унга мурожаат қилган бўларди. Ташаббускор парламент эмас, балки ҳукумат. Шундай бўлса, Конституция ва қонунларни олиб ташланглар», — деган Мадумаров унга жавобан.

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Мадумаровга жавоб қайтариб, ҳукумат ўз ҳаракатларига жавоб бериш ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини таъкидлаган.

«Бошқа ҳукумат келса, пешонамизга нима ёзилганини кўрамиз. Биз қонун доирасида, давлат ва фуқаролар манфаатидан келиб чиқяпмиз», — дея қайд этган у.

Аввалроқ Садир Жапаров Ўзбекистон билан Кампир Обод сув омбори бўйича келишув ҳақида гапирганди. «Бундай тарихий кунда яширинмасдан, ушбу масала ҳақида ўз фикримни айтишга қарор қилдим», — деган Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузишга келишганди. «Кампир Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёзганди Қирғизистон президенти.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди