Республикачилар АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритди

АҚШ Республикачилар партияси Конгресснинг Вакиллар палатасида устунликка эришиш учун етарли бўлган 218 та ўринни эгаллади, деб хабар беради CNN.

Фото: AP Photo

Демократлар қаноти тарафдори бўлган АҚШ президенти Жо Байден рақибларини табриклади ва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

«Америка халқи унинг учун барча нарсани қилишимизни хоҳлайди. Улар ўзлари учун муҳим муаммоларни ҳал этишимиз ва ҳаётларини яхшилашга эътибор қаратишимизни исташади. Мен республикачими ёки демократ бўладими — бундай натижаларга эришиш учун мен билан ишлашни хоҳлаган барча билан ҳамкорлик қилишга тайёрман», — дейди Байден.

Республикачилар партиясининг Вакиллар палатасида ғалаба қозониши демократ Ненси Пелосининг иккинчи спикерлик муддатини январь ойида якунлайди. CNN’нинг таъкидлашича, ушбу натижалар «қизиллар» партияси етакчилари кутганидек ҳайратланарли эмас, аммо барибир Вашингтонга собиқ Америка етакчиси Доналд Трамп услубидаги мафкура ва тартибсизлик сиёсати қайтишини англатади.

13 ноябрь куни АҚШ Демократлар партияси Сенатда минимал устунликка эришганди. Улар 100 та ўриндан 50 тасини қўлга киритган. Овозлар тенг бўлиб қолса, АҚШ вице-президенти Камала Харрис ҳам ўз овозини бера олади. Ўшанда Америка етакчиси оралиқ сайловлардаги вазият яхши кетаётганини айтганди. У овоз бериш жараёнлари якунидан ва Сенатда демократик назоратни сақлаб қолаётганидан мамнунлигини қайд этган.

Аввалроқ Невададаги ғалабадан сўнг демократлар АҚШ Сенати устидан назорат ўрнатгани тўғрисида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди