Самарқандда «Тинчлик дарахти» монументи очилди

Самарқандда UNESCO вакиллари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида «Тинчлик дарахти» монументи очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва маданий меърос вазирлиги хабар берди.

Самарқандда 17 ноябрь куни «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида UNESCO Бош директори ўринбосари Стефаниа Гианнини, UNESCO’нинг маданий дипломатия бўйича махсус элчиси Ҳедва Сер, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Федерал вазирлигининг парламенти котиби Ниелс Аннен ва Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида «Тинчлик дарахти» монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, «Тинчлик дарахти» монументи муаллифи атоқли ҳайкалтарош Хедва Сер бўлиб, унинг асарлари бутун дунёга машҳур. Рамзий маънога эга ушбу монумент илк бор 2008 йилда UNESCO билан ҳамкорликда Исроилда ўрнатилган. Кейинчалик эса Германия, АҚШ, Озарбайжон, Қозоғистон, Андорра, Греция, Малта ва бошқа давлатларда ҳам ўрнатилди. Бугунга қадар 17 та давлатда «Тинчлик дарахти» мавжуд эди. Самарқанддагиси эса ўн саккизинчи «Тинчлик дарахти» бўлди. Ушбу монумент бронзадан ясалган бўлиб, оғирлиги 750 килограммга тенг.

«Монументни ўрнатиш жараёнларида бир жиҳат эътиборимни тортди. Одатда, бошқа жойларда ‘Тинчлик дарахти’ни яратиш учун уч ойгача вақт сарфлаганмиз. Самарқандда эса тўрт ҳафта етарли бўлди», — деди Хедва Сер хоним.

Маълумот учун, ушбу санъат асарининг дунёда кенг эътироф этилиши муаллиф ҳайкалларида учта етакчи дин – яҳудийлик, ислом ва насронийлик тимсолларини уйғунлаштиргани билан боғлиқ.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди