Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Хельга Шмид билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда ЕХҲТ билан ушбу ташкилот фаолиятининг учта – иқтисодий, сиёсий ва гуманитар йўналишларнинг барчасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Музокараларда сўнгги вақтда алоқалар фаоллашгани, очиқ ва конструктив мулоқот ривожланиб бораётгани қайд этилди.

«Ўзаро ҳамкорликка 30 йил тўлган жорий йилнинг ўзида Ўзбекистонга ЕХҲТнинг амалдаги раиси Збигнев Рау ва ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов ташриф буюрди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Парламент ассамблеяси ва ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ҳамда 2026 йилгача қадар даврга мўлжалланган Террорчилик ва экстремизмга қарши курашиш стратегияси доирасида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбат давомида ЕХҲТ тузилмаларининг эксперт кўмаги, айниқса Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни давом эттириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларида муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Иқтисодиёт ва экология йўналишларидаги ҳамкорликни кучайтириш, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, кичик бизнес ва экология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинар экан, қўшни Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Афғон халқининг муҳим гуманитар эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШнинг дунёга машҳур компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди