Сирдарёда икки йиллик иш ҳақини ололмаган эркакнинг пуллари ундириб берилди

Сирдарёда икки йиллик иш ҳақини ололмай келган фуқаронинг пуллари ундириб берилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакилига Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро С.Х. мурожаат қилиб, ойлик маоши иш берувчи томонидан тўланмай келинаётгани бўйича мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида мурожаатчи «Мирзаобод чиройи» деҳқон бозори МЧЖда ишлагани ва 2021-2022 йилларда ишлаган даври учун иш ҳақини олмагани маълум бўлган.

Шунингдек, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда 2014-2022 йиллардаги меҳнат фаолияти бўйича якуний ҳисоб-китоб қилинмагани аниқланган.

Фуқаро мурожаати қонун талаблари асосида ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан мурожаатчи манфаатида судга даъво аризаси киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди томонидан фуқаро С.Х.га 33 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилиши белгиланган.

Мурожаатчининг омбудсманга хабар беришича, унга тўланиши керак бўлган қарздорлик суммаси тўлиқ ундириб берилган.

Аввалроқ Сурхондарёда уйи бузилган фуқароларга ҳокимликдан 1,4 миллиард сўм, шунингдек, Россияда иш вақтида жароҳат олган ўзбекистонликка компенсация пули ундириб берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди