«Тешик идишга сув қуйгандек гап» — Алишер Қодиров Ўзбекистон энергетика тизими ҳақида

Ўзбекистонда энергия сотиш компаниялари ўзи даромад кўрмагунича соҳада ўзгариш бўлмайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров маълум қилди.

Фото: «Миллий тикланиш» демократик партияси

Қодировнинг сўзларига кўра, автосаноатда монополия тугамаса автомашина нархлари ўзгармаганидек, энергетикада ҳам монополия тугамас, нархлар ўзгармас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди.

«Сифатли таъминот учун яроқли тармоқлар бўлиши керак. Тармоқлар яроқли бўлиши учун мунтазам ва қиммат таъмир ишлари талаб қилинади. Бу бюджет учун оғир, қарзга қилиш — тешик идишга сув қуйгандек гап, инвесторлар эса давлат билан шерикчилик қилишни исташмайди. Энергия сотиш компаниялари ўзи даромад кўрмагунича соҳада ўзгариш бўлмайди», — дейди депутат.

Алишер Қодировнинг айтишича, газ ҳам электр ҳам бор, етмаса сотиб олиш имконияти бор, лекин минглаб километр симлар ва трубалар эскириб кетган. Аҳолини электр ва газ билан таъминлашдаги муаммо ресурс етишмовчилиги эмас, бошқарув ва таъминот тизимининг эскирганида.

«Истаганингизча энергетика вазирини (ёки мени, фарқи йўқ) танқид қилишингиз мумкин, соҳада ҳаммамиз учун оғир ва оғриқли, вақт талаб қиладиган ислоҳотлар бўлмас экан, муаммо тураверади», — дейди у.

Аввалроқ Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар сабабини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ASKUE тизими жорий этилгани битта масалада адолат ўрнатган — энди тўловни амалга оширмаган истеъмолчи энергия ёки газ билан таъминлаймайди. Ушбу тизим ишга тушгач, электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришдаги узилишлар уч баробарга қисқартирилган. Охирги беш йилда қурилган электр станциялари ундан олдинги 25 йилда ҳам қурилмаган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди