Тошкент ҳокимлиги ноябрь бошидан бери қабул қилинган қарорларнинг аксариятини жамоатчиликдан яширмоқда

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган икки ҳафтада 45 та қарор қабул қилган, шундан 37 таси E-qaror тизимида эълон қилинмаган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими 2022 йил 1-14 ноябрь кунлари жами 45 та қарорни имзолаган, шундан атига 8 таси тизимга жойлаштирилган. Бу даврда ҳоким яна 10 та фармойиш, шаҳар Кенгашининг 4 та кенгаш қарорини ҳам эълон қилмаган.

«Назаримизда пойтахт раҳбарияти фақат нейтрал, жамоатчиликда савол туғдирмайдиган ҳужжатларнигина тизимга жойлаштиришга ўтган. Эълон қилинмаган ҳужжатларнинг жуда катта қисми гумонимизга кўра айнан бюджет, буюртмалар ва тақсимлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деб ёзади Бакиров.

Иқтисодчи ҳоким қарорларининг жойлаштирилиши бўйича Тошкент ва Андижон вилоятларини ўзаро солиштириб кўрган. Таъкидланишича, 2 ҳафтада Андижон вилояти ҳокимлиги барча ҳоким қарорлари, фармойишлари ва Кенгаш қарорларини тизимга жойлаштирган. Тошкент вилоятида эса икки ҳафта давомида имзоланган 25 та ҳоким қароридан фақат биттаси (600-10-0-Қ/22) эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 4 йилда суд маҳаллий ҳокимларнинг нечта қарорини ноқонуний деб топгани очиқланганди. Шунингдек, қатор ҳудудларда ер майдонлари фермерларга ноқонуний берилгани аниқланганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди