Тошкентда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган 29 ёшли йигит ушланди

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкентда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Кадр: Telegram

Маълумотларга кўра, 29 ёшли тошкентлик фуқаро 2014 йилда ўқиш визаси билан Жанубий Кореяга борган ва кейинчалик турли заводларда ишлага. 2018 йилнинг ўрталарида эса интернет орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг «ҳижрат», «жиҳод», «шаҳидлик» тўғрисидаги аудио-видео маърузаларини тинглаб, уларга хайриҳоҳлик билдирган ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқата бошлаган.

2020 йилда у Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳам ноқонуний ҳаракатларини давом эттирган. Ҳатто «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзоларининг виртуал даъватлари таъсирида яқинларидан яширинча Сурияга кетмоқчи бўлган. Лекин мақсади амалга ошмагач, жангариларни молиявий қўллаб-қувватлашни режа қилган.

Шу тариқа у 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 миллион 222 минг сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборган.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан унинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилди. У Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Аввалроқ ДХХ Тошкент вилоятида «жиҳодчилар» террористик оқими аъзоларини ушлангани, сирдарёлик йигит «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтгани, Сурхондарёда «жиҳодчилар» сафига қўшилишни истаган йигит қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото