Тошкентда янги қурилаётган турар жой компекси ҳудудида яшовчилар мажбуран кўчирилмоқда — видео

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Akay City қурилиш иншоотининг ҳудуди, яъни Қори Ниёзий кўчасида фуқаролар огоҳлантиришсиз мажбуран кўчирилаётганидан шикоят қилгани тўғрисида хабар берилганди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, Plit Industry Building турк компанияси томонидан Мирзо Улуғбек туманининг Қори Ниёзий ва Лашкарбеги кўчаларининг оралиғида Akay City кўп қаватли турар-жой ва савдо комплекси қурилаётган бўлиб, шу сабабли Қори Ниёзий кўчаси 25 уй манзилида фуқаро Ч.Расуловга тегишли бўлган турар-жой биноси ва қўшимча қурилмаларнинг бузилиши, бунинг учун Plit Industry Building томонидан компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Компенсация қийматини аниқлаш бўйича компания вакиллари ва Ч.Расулов ўртасида вужудга келган келишмовчиликлар сабабли, ушбу масала 2021 йил 15 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди томонидан кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, компания келтирилаётган зарарни 2 миллиард сўм қийматида қоплаши керак бўлган. Кейинчалик Ч.Расуловнинг шикоятлари Тошкент шаҳар ва Олий суд томонидан апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқилган, бироқ туманлараро суднинг қарори ўзгаришсиз қолган.

Суд қарорига мувофиқ 2 миллиард сўмлик коменсация МИД томонидан кўрсатилган кўчмас мулкнинг олтин нафар эгаси орасида тақсимланган. Хусусан, Ч.Расуловнинг собиқ хотинига – 50 фоиз (1 миллиард сўм), Ч.Расулов, унинг укаси, укасининг хотини, шунингдек, фуқаролар А.Султонхўжаев ва Н.Зиёхўжаевага мол-мулкнинг умумий қийматидан 10 фоиздан (200 миллион сўмдан) берилиши кўзда тутилган.

Ўз навбатида, улар бу суммага рози бўлмай, умумий майдони 350 метр квадрат бўлган бузилаётган турар-жой биноси ва қурилмалар учун бир нечта тенг қийматли квартиралар берилишини талаб қилмоқда.

Ўтказилган текширув чоралари кўрсатишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги қарорига кўра, 1,6 гектарлик майдон бузилаётган бино-иншоотлар эгаларига компенсация тўлаш шарти билан Plit Industry Building компаниясига ажратилган. Юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган турар-жой ва қурилмаларнинг умумий майдони 400 метр квадрат бўлиб, улар Ч.Расулов ва унинг собиқ хотини ўртасида биргаликда орттирилган мулк сифатида тақсимланган.

2020 йил 11 мартда нотариал тасдиқланган ҳадя шартномасига мувофиқ Ч.Расулов ўзига тегишли бўлган кўчмас мулк қисмини 5 қисмга – ўзи, укаси, укасининг хотини, А.Султанходжаев ва Н.Зиёхўжаевалар ўртасида, ҳар бирига 10 фоиздан тақсимлаб чиққан.

Ҳозирги кунда, ажратилган компенсациянинг умумий қийматидан 1 миллиард сўми Ч.Расуловнинг собиқ хотинига, 400 миллион сўми фуқаролар А.Султанходжаев ва Н.Зиёхўжаевага берилган. Шу билан бирга, Ч.Расуловнинг норозилиги сабабли укаси ва укасининг хотинига тегишли бўлган 600 миллион сўм МИБнинг депозит рақамида сақланмоқда.

Қурилиш майдонини тезроқ бўшатиш мақсадида, Plit Industry Building суд қарорига мувофиқ ажратилган 2 миллиард сўмдан ташқари Ч.Расуловга 117 метр квадрат майдонли, баҳоси 150 минг доллар қийматга эга квартирани таклиф қилган, лекин Ч.Расулов бу таклифни рад этган.

Бугунги кунда, суд қарори туман МИБ томонидан ижро этилиши ва фуқаронинг мол-мулкини кўчириш, ҳамда эҳтиёт чораси сифатида ноқулай об-ҳаво шароитида буюмлар учун мўлжалланган сақлаш хонасига (контейнер) жойлаш назарда тутилган.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, ноқулай об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорга фуқаро кўчиб чиқиши учун маълум бир муддат беришни тавсия қиламиз. Шунингдек, тадбиркорлик субъекти ва фуқаролар имкон қадар муросага келишларини сўраб қоламиз», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Аввалроқ Сурхондарёда уйи бузилган фуқароларга ҳокимликдан 1,4 млрд сўм компенсация ундирилгани, Ўзбекистонда «снос»га асос бўладиган ҳолатларнинг аниқ рўйхати шакллантирилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсум бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Янгиликлар14:51 | 1.2.23
Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Янгиликлар13:51 | 1.2.23
Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди
Янгиликлар13:21 | 1.2.23
Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига вақтинча бошқарувчи тайинланди

Муҳим хабарлар

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш тўхтатилганини маълум қилди

23:59 · 31.01.2023