ТУРКСОЙ Бош котиби Фарғонага ташриф буюрди

ТУРКСОЙ Бош котиби Фарғонага ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва маданий меърос вазирлиги хабар берди.

Фарғонага ташриф буюрган Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султанбай Раев ва вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўртасида учрашув ўтказилди.

«Учрашув аввалида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорлик алоқалари кучайиб бораётгани, Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити бу борада муҳим воқеа бўлгани қайд этилди. Ушбу саммит доирасида Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг туркий маданият халқаро ташкилотига тўлақонли аъзо бўлгани мамнуният билан эълон қилингани алоҳида таъкидланди», — деди Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов.

Шунингдек, учрашувда 2023 йил август ойида Фарғона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Туркий дунё Этно-мода фестивали ҳамда 2023 йил июль ойида Халқаро туркий маданият ташкилотига аъзо мамлакатлар санъаткорлари иштирокида Фарғонада ташкил этилиши кўзда тутилаётган ТУРКСОЙ опера кунлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

ТУРКСОЙ Бош котиби Султанбай Раевнинг таъкидлашича, Этно-мода фестивали мода, мусиқа, фольклор ҳамда миллий анъаналарни ўзида жамлаган йирик маданий тадбир бўлибгина қолмай, Фарғонада ушбу фестиваль доирасида Халқаро туркий маданият ташкилотига аъзо мамлакатлар миллий либослари кўргазмаси ҳамда ушбу мамлакатларнинг энг сара дизайнерлари томонидан Марғилон атласидан тикилган либослар намойиши куни ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, учрашувда 2023 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида Туркий давлатлар ҳунармандлари кўргазмаси ташкил этиш, тез орада шакллантириш кўзда тутилаётган Туркий дунё номоддий маданий мероси рўйхатига Фарғона ҳунармандчилиги намуналарини ҳам киритиш борасида келишиб олинди.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилиши режалаштирилган «Олтин водий» халқаро қўшиқ фестивалини ТУРКСОЙ ҳамкорлигида ташкил этиш, унда хорижлик санъаткорларнинг ҳам иштирокини таъминлаш ва фестивални анъанавий шаклда ҳар йили турли ҳудудларда ўтказишни йўлга қўйиш бўйича бир тўхтамга келинди.

Таъкидланишича, Султанбай Раев 2023 йил 1 январдан бошлаб ТУРКСОЙда Ўзбекистоннинг доимий вакили фаолият бошлашини маълум қилди ва бу ўзаро ҳамкорликни янада жадал ривожлантиришга ёрдам беришини қайд этди.

«Қўқон шаҳри қадимдан туркий дунёнинг маънавият ўчоқларидан бири бўлган, биз Қўқоннинг барча ажойиб жиҳатларини туркий халқларга намойиш этиш истагидамиз», — деди Раев.

Ўз навбатида, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада Халқаро туркий маданият ташкилоти билан ҳамкорликда режалаштирилаётган тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун барча шароитлар яратилишини билдирди.

Учрашувдан сўнг ТУРКСОЙ бош котиби вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов билан Марғилон шаҳри ва Риштон туманидаги Ҳунармандлар марказлари ҳамда 2022 йили 20–22 октабр кунлари Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган «Атлас байрами» халқаро V анъанавий тўқимачилик фестивали доирасида Марғилон тарихи музейида ташкил этилган «Буюк ипак йўли ворислари» анъанавий тўқимачилик кўргазмасига ташриф буюрди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган