Халқаро паралимпия қўмитаси Россия ва Беларуснинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатди

Халқаро Паралимпия қўмитаси Россия ва Беларусни «аъзолик мажбуриятларини бажара олмагани» учун ташкилотга аъзолигини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда қўмитанинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, Берлиндаги навбатдан ташқари Бош Ассамблеяда Халқаро паралимпия қўмитаси аъзолари қўмита низомига мувофиқ, аъзолик мажбуриятларини бажара олмаганлиги сабабли Россия ва Беларуснинг Халқаро паралимпия қўмитасидаги фаолиятини дарҳол тўхтатиб туриш таклифи учун овоз беришган. Якуний натижаларга кўра, Россияни четлатиш учун 64 аъзо овоз берган бўлса, 34 нафари қарши овоз берган, 16 нафари эса бетараф қолган. Шунингдек, Россия ушбу қарор устидан апелляция бериш ҳуқуқини сақлаб қолиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, кейинги паралимпия ўйинлари 2024 йилнинг 28 августидан 8 сентябрига қадар Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Агарда, юқоридаги қарор ўзгармаса, кейинги мусобақада Россия ва Беларусь спортчилари қатнаша олмаслиги мумкин. Аввалроқ 2022 йилнинг март ойидаги Пекин шаҳрида ўтказилган қишки паралимпия ўйинларида ҳам икки давлат спортчиларининг иштироки ман қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербургдан Парижга кўчирилганди. Formula-1 2022 йилги Россия Гран-приси бекор қилинишини эълон қилганди. Футбол бўйича бир нечта терма жамоалар Россия билан ўйинларни бойкот қилганди. FIFA ва UEFA Россия жамоаларининг барча мусобақалардаги иштирокини тақиқлаганди. Шунингдек, футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши плей-оффидан четлатилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди