Зеленский «дон келишуви» 120 кунга узайтирилишини эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский «дон келишуви» яна 120 кунга узайтирилишини маълум қилди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш битимни узайтириш ҳақидаги келишувни олқишлади, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

«Келишув 120 кунга узайтирилди. Украина Антониу Гутерриш ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан озиқ-овқат инқирозига қарши глобал курашда муҳим қарор қабул қилди. Шериклар — БМТ ва Туркия томонидан расмий эълон қилинишини кутмоқдамиз», — деб ёзади Украина етакчиси Twitter’даги саҳифасига.

Ўз навбатида Гутерриш Украинадан дон, озиқ-овқат ва ўғит экспорти учун хавфсиз ташишни таъминлаш учун Қора денгиз дон ташаббусини давом эттириш бўйича барча томонларнинг келишувини олқишлашини айтган.

Бош котибнинг қўшимча қилишича, БМТ Қўшма мувофиқлаштирувчи марказнинг узлуксиз ишлаши, шунингдек, Россия ўғитлари экспортидаги тўсиқларнинг бартараф этилишини «тўлиқ қўллаб-қувватлайди». Гутерриш ўз баёнотида кўп томонлама ечимларни излаш контекстида «эҳтиёткор дипломатия» муҳимлигини таъкидлаган.

«Дон келишуви»да Россиянинг асосий талабларидан бири — мамлакат ўғитлари экспортига қўйилган чекловларни олиб ташлаш. 11 ноябрь куни ушбу масалага ечим топпиш бўйича музокаралар ўтказилган. БМТда Россия делегациясига ТИВ раҳбарининг ўринбосари Сергей Вершинин бошчилик қилган. 13 ноябрь куни Nyasa Times газетаси Европа Иттифоқи томонидан тўхтатиб қўйилган Россия ўғитларининг биринчи партияси Малавига декабрь ойининг иккинчи ярмида етиб келиши ҳақида ёзган.

29 октябрь куни Россия мазкур келишувдан чиқишини эълон қилганди. Қарор дронларнинг Қора денгиз флоти ва фуқаролик кемаларини ўққа тутиши туфайли қабул қилинган, 2 ноябрь эса Россия битимни амалга оширишга яна қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия «дон келишуви»дан чиққанидан кейин БМТ, Украина ва Туркия «дон йўлаги» бўйлаб кемалар ҳаракати юзасидан келишиб олганди. Аввалроқ АҚШ Украинанинг дон экпорт қилиши учун блокадани ечиш эвазига Россияга қўйилган санкцияларни ечмоқчи эмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлигини билдирганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди