Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» лойиҳаси ижросини самарали ташкил этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросини самарали ташкил этиш, ўрмон хўжалигида бошқарувни мақбуллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, дарахтзорлар ҳудудларни кўпайтириш мақсадида ўтган йили давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси эълон қилинган эди. Унинг доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланди. Ўзбекистондаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилди.

Ўтган қисқа вақтда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 535 гектар дарахтзор, 638 гектар «яшил жамоат парклари» ташкил этилди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида «Яшил макон» давлат унитар корхонаси тузилиб, зарур техникалар билан таъминланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мамлакатдаги экологик вазият ва бажарилган ишлар таҳлили бу ҳаракатни янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, aтмосфера ҳавоси турли кимёвий моддалар ва оғир металлар билан ифлосланган. Кўчатлар экиш ва парваришлаш жараёнларида ҳокимликлар билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг вазифалари аниқ тақсимланмаган.

Шу боис ушбу тадбирларга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ягона масъул ташкилот этиб белгилаш таклиф этилмоқда. «Яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни барпо этиш, дарахтларни парваришлаш ва уларни 3 йил давомида сақлаш «Яшил ҳудуд» корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, дарахтлар экиладиган ер майдонларини аниқлаш ва лойиҳалаштириш, кўчатхоналарни кўпайтириш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, ўрмон хўжаликлари учун махсус техникалар сотиб олиш чоралари назарда тутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ишларнинг мамлакат экологияси ва халқ саломатлигидаги аҳамиятини таъкидлаб, чора-тадбирларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди