Бугун оқшоми. Импорт божи олиб ташланган буғдой уни, Тошкентга олиб келинган пантералар, чегара келишувига қарши чиқаётган қирғизистонликлар

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан заҳарланиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сентябрь ойи ўрталарида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 22, 39-сонли ва Марғилон шаҳридаги 16, 24-сонли МТМда тарбияланувчи болалар овқатдан заҳарланган эди. Мазкур ҳолатларни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жойига чиқиб ўрганган. Таҳлилий маълумот тайёрланиб, юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқилган ва тегишли давлат идораларига, хусусан Бош прокуратурага юборилган.

Фото: «Bugun.uz»

Фарғона вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Марғилон шаҳри ва Олтиариқ туман прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари ўтказилган. Хусусан, Марғилон шаҳридаги 16 ва 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида 18 нафар тарбияланувчиларни озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланганлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган деган сабаб билан 18 октябрь куни шаҳар прокуратураси терговчиси томонидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бироқ мазкур қарор иши ҳужжатлари бўйича тўлиқ текширув ҳаракатлари олиб борилмасдан, барвақт қабул қилингани аниқланиб, 26 октябрда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ Тергов бўлимига юборилган.

22 ҳамда 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тўпланган ҳужжатлар асосида ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосаларига кўра, 45 нафар тарбияланувчи озиқ-овқат ва сут маҳсулотидан енгил даражали ўткир заҳарланиши, бу белги енгил шикастлар тоифасига кириши аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, тумандаги 22 ҳамда 39-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида санитарияга оид қонунчиликни бузилиши одамларнинг оммавий касалланиши ва заҳарланишига олиб келгани сабабли 14 октябрь куни Олтиариқ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қирғиз мухолифати Кампир Обод бўйича келишувни бекор қилиш учун халқаро судга мурожаат қилади

Кампир Обод сув омбори ҳамда Ўзбекистон билан чегара масаласида 17 ноябрь кунги Қирғизистон парламентидаги муҳокамалар қизғин ўтган, ҳатто якунда мажлис иштирокчилари жанжаллашиб ҳам кетишганди. Муҳокамалар якунига кўра, чегара масаласидаги қонун лойиҳалари ратификация қилинганди.

Russian Shashlik https://recipeland.com/recipe/v/russian-shashlik-13568

Энди маълум бўлишича, Қирғизистон мухолифати ушбу келишувдан норози ва келгусида бу бўйича халқаро судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Уларнинг вакилларидан бири кечаги мажлисда ҳукумат босими билан ратификация амалга оширилганини иддао қилмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғига икки бош қора пантера олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғига «Тайфун» ва «Багира» лақабли бир урғочи ва бир эркак қора пантера олиб келинди.

«Айни пайтда биз уларни ҳар хил вольерларга жойлаштирдик, вольерлар тўсинлар ва ёғоч тахталар билан жиҳозланган, у ерга тупроқ сифатида қум ёйилган. Ички қисм сомон билан изоляция қилинган, жониворларнинг ўйинлари учун йирик қушларнинг патлари тўлдирилган тўп ва ўйинчоқлар мавжуд. Пантералар уларни жуда яхши кўрадилар», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, «Тайфун» ва «Багира» менюси уларнинг йиртқич табиатига тўлиқ мос келади — мол гўшти, ҳафтада бир марта — қуёнлар, шунингдек, сут ва тухум.

Европа Ўзбекистонга ҳақиқий глобал ҳамкорликни таклиф этди

Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича конференция бошланди.

Фото: Nova24

Президентининг ташқи сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов иштирокчиларда Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди ва шундай кейин Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелга сўз берди.

«Биз халқаро ҳуқуқнинг бузилишига гувоҳ бўлдик, биз кучли босим остидамиз. Агарда халқаро қонун устуворлигини қўлдан бой берсак, барқарорлик ва эришган барча нарсаларимизни бутунлай йўқотишимиз хавфи мавжуд. Биз озиқ-овқат, энергетика ва иқлим инқирозини юзага келтираётган Украинадаги уруш оқибатларига қарши туришга уриняпмиз» — дейди Боррель.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё муаммоларга жавоб берадиган тарзда ислоҳ қилиниши керак, бироқ минтақалар ўртасидаги алоқа бошқа алоқалар ҳисобига бўлмаслиги, балки ҳозирги ривожланишни тўлдириши керак.

«Европа Марказий Осиё давлатларига ҳақиқий глобал ҳамкорликни таклиф этади. Биз минтақага Россия ва Хитойдан кўра кўпроқ инвестиция киритяпмиз ҳамда янада кўпроқ маблағ ажратишга тайёрмиз», — дея таъкидлайди Боррель.

Сенат Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий келишувни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон билан Туркия ўртасида ҳарбий ҳадли битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, мазкур битим 2022 йилнинг 29 март куни Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи пайтида имзоланган. Битим ҳарбий тайёргарлик ва ҳарбий таълим, мудофаа саноати ҳамкорлигини ривожлантириш, логистика соҳасидаги ҳамкорлик, картография ва гидрография, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик тадбирлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Туркия Миллий мудофаа вазирлигининг йиллик режаларига киритилади. Муҳокамада битимнинг ратификация қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмаслигини, битим доирасида ташкил этиладиган барча тадбирлар эса ҳар йили Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши қайд этилди.

Ўзбекистонда буғдой уни импорт божидан озод этилди

«Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Russian Shashlik https://recipeland.com/recipe/v/russian-shashlik-13568

Фармонга кўра, Президентнинг 2022 йил май охиридаги фармонида келтирилган товарларга, жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқага импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилиб, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилган.

Дунёда нима гап?

Украина президенти Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айбланди

Рон Пол номидаги Америка тинчлик ва фаровонлик институти сайтида Украина президенти «Учинчи жаҳон урушини бошлашда айбланган мақола эълон қилинди.

Фото: AP Photo

Унга кўра, Владимир Зеленский 15 ноябрь куни Польша ҳудудига келиб тушган ракеталарнинг Россия томонидан учирилганини иддао қилиш туфайли «Шимолий Атлантика Альянси ва Россия ўртасида уруш бошланиб кетишига бир баҳя қолган»

Аслида эса, бу ракеталар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими С-300 да носозлик юзага келиши оқибатида Россия ҳарбийлари томонидан учирилган ракетани қайтариш ўрнига Польша ҳудудига снаряд улоқтирганлиги таъкидланмоқда.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Янгиликлар20:34 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Янгиликлар20:13 | 5.12.22
Молдованинг Украина билан чегарадош ҳудудига ракета келиб тушди
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото