Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан заҳарлангани айтилган хабарлар бўйича маълумот берилди

Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Қўштепа туманидаги 9-сонли МТТ тарбияланувчилари овқатдан заҳарлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари орасида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Вилоят МТБнинг маълум қилишича, Қўштепа туманидаги 9-мактабгача таълим муассасасида бугунги кунда 120 нафар болалар тарбияланади. 16-17 ноябрь кунлари Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига ушбу боғчанинг 8 нафар тарбияланувчиси кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши ва тана ҳароратининг (37-39 даража) кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган. Шифокорлар кўригидан сўнг уларга ошқозон ичак фаолиятининг бузилиши бирламчи ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган.

Суриштирув давомида бир куни олдин болалар боғчасида сут қўшилган сули ёрмаси истеъмол қилиш оқибатида болаларда овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши рўй бергани аниқланган.

«Шифохонада бемор болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатилган, тегишли лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинган. Ҳозирда ўтказилган муолажалардан кейин болаларнинг аҳволи қониқарли. Уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари йўқ. Ҳолат юзасидан мутахассислар текширув-суриштирув ишларини ўтказмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғонадаги боғчада 20 нафардан ортиқ бола овқатдан заҳарлагани тўғрисида хабар берилганди. Сентябр охирларида эса Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар боланинг захарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди