«Марказий Осиё мамлакатлари катта гидроэнергетика салоҳиятига эга, аммо унинг атиги 10 фоизидан фойдаланади» — Евроосиё Тараққиёт Банки

Марказий Осиё мамлакатлари муҳим техник жиҳатдан фойдаланиладиган гидроэнергетика потенциалига эга бўлиб, йилига 510,1 ТВт/соатни ташкил этади, шундан 10 фоиздан камроғи фойдаланилади. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕТБ) Барқарор ривожланиш бўйича бошқарувчи директори Конрад Албрехт БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, минтақанинг гидроэнергетика салоҳияти турли мамлакатларда сув ресурслари мавжудлигига қараб катта фарқ қилади. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистондаги кенг қурғоқчил ва ярим қурғоқчил текисликларда гидроэнергетика салоҳияти кам ёки умуман йўқ. Ўрта Осиёнинг шарқий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудлар, жумладан, Тожикистон (умумий салоҳиятнинг 61,1 фоиз), Қирғизистон (19,4 фоиз) ва қисман Қозоғистон (12,1 фоиз) ёғингарчиликнинг кўплиги билан ажралиб туради.

«Қирғизистон ва Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 90 фоиздан ортиғи ГЭСлар ҳисобидан таъминланади. Тожикистон гидроэнергетика салоҳияти бўйича дунёда саккизинчи ўринда туради. Ҳозир гидроэнергетика салоҳиятининг атиги 4-5 фоизи фойдаланилмоқда. Мажмуанинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россияда ҳамкорликда ўзлаштирилиши ялпи ички маҳсулотнинг йилига 1,5 фоизга ўсишига, сув таъминотининг 40 фоизга ошишига, шунингдек, 22 миллиард АҚШ доллари миқдорида қўшимча инвестиция ресурсларининг жалб этилишига ёрдам беради», — деди ЕТБ Барқарор ривожланиш бўйича бошқарувчи директори.

Унинг қайд этишича, ЕТБ Марказий Осиё сув-энергетика комплекси мегалойиҳаси доирасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва минтақада электр энергияси ишлаб чиқаришни оптимал ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, ЕТБ инвестиция портфели, шунингдек, амалга оширишнинг турли босқичларида қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини ҳам ўз ичига олади.

Таъкидланишича, гидроэнергетика лойиҳасини режалаштириш ва амалга ошириш бошлангандан то ишга туширилгунга қадар ҳар томонлама ва яхши мувофиқлаштирилган бўлиши керак.

Аввалроқ Марказий Осиёда илк бор бунёд этилаётган баландлиги 195 метр бўлган темир-бетон экранли Пскем ГЭС тўғонини қуриш лойиҳасини бошқариш учун PMC пудратчи ёллашга тендер савдолари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди