Ўзбекистон давлат байроғи тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон давлат байроғи тўғрисидаги қонун давр талабларига мослаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Либерал демократик партияси раҳбари Актам Хаитов маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Хаитовнинг ёзишича, ЎзЛиДеП фракциясига аъзо бўлган депутатлар сайловчилар билан ўтказган учрашувларида давлат рамзлари, хусусан, давлат байроғининг бундан 31 йил олдин қабул қилингани, сўнгги йилларда эса ундан фойдаланишда айрим чекловлар мавжудлигини очиқ-ошкора айтмоқда.

Учрашувлар жараёнида ушбу қонунни давр талабига мослаштириш, давлат байроғидан фойдаланиш борасида қонун нормаларини янада либераллаштириш лозимлиги билдирилган.

Қайд этилишича, 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суриб муҳокама ташкил этиш ва депутатлар орасидан ишчи гуруҳи тузиш кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент шаҳрида 18 ноябрь куни соат 09:00 дан 11:00 гача қатор кўчаларда ҳаракат чекланиши тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди