Ўзбекистонда 9 ойда 15 минг километрдан ортиқ автомобиль йўллари таъмирланди

Сенатнинг 35-ялпи мажлисида давлат дастурининг тўққиз ой якуни бўйича бажарилишига оид Ҳукуматнинг ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида мамлакатда йўл-транспорт коммуникацияларини янада ривожлантириш мақсадида 5,8 триллион маблағлар ҳисобига жами 15 минг 95 километр автомобиль йўллари ҳамда 104 та кўприк таъмирланган.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2 762 та объект учун 23,8 триллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳисобот даврида 466 та мактаб, 163 та мактабгача таълим, 63 та тиббиёт, 11 та спорт объекти фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, мажлисда сенаторлар томонидан давлат дастури ижроси юзасидан йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Жумладан, Дастурнинг 286-бандида қайд қилинган вазифа, яъни тажриба тариқасида «Янги Ангрен ИEС»да Мис эритиш заводларининг ифлослантирувчи манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станцияларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмаган. Дастур ижроси муҳокамасида сенаторлар аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратган.

Аввалроқ Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилингани, Сирдарёда йўл қурилишида 1 млрд сўм бюджет маблағи «еб юборилгани» тўғрисида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди