Ўзбекистонда 9 ойда ижтимоий соҳалар харажатлари қанчани ташкил этгани маълум бўлди

Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси дастури доирасида ўтган 9 ой якуни бўйича бажарилган ишлар юзасин ҳукумат ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Қайд этилишича, дастурнинг 607 та яхлит ва кичик бандларда назарда тутилган топшириқлардан 233 та (33 фоиз) банд ва кичик бандлар тўлиқ бажарилган бўлиб, ҳисобот даврида 219 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.

Ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи 105,8 фоизни ташкил этган.

Давлат бюджетининг жами харажатлари 162,4 триллион сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 83,3 триллион сўмни ташкил қилган. Амалга оширилган жами харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,7 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари 200 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 215,4 триллион сўмни ташкил этади.

«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео